وَيُسَبِّحُ ٱلرَّعۡدُ بِحَمۡدِهِۦ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مِنۡ خِيفَتِهِۦ وَيُرۡسِلُ ٱلصَّوَٰعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَن يَشَآءُ وَهُمۡ يُجَٰدِلُونَ فِي ٱللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ ٱلۡمِحَالِ ١٣
Ва момақалдироқ Унинг ҳамди ила тасбиҳ айтадир ва фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (ҳамду тасбиҳ айтурлар). У чақмоқларни юборадир ва улар ила хоҳлаган одамларини, улар Аллоҳ ҳақида талашиб турганларида, урадир. У қаттиқ ушлайдиган Зотдир. 7
Izohlar
7 (Инсон момақалдироқнинг овозидан даҳшатга тушади, бу овоз унга қўрқинчли бир қувват бўлиб туюлади, аслида эса, момақалдироқ ўзининг Холиқига — Аллоҳ таолога ҳамд ва тасбеҳ айтаётган бўлади.)
Tafsir
Момақалдироқ ҳам Парвардигорига ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Парвардигорларидан қўрққанларидан У Зотни улуғлаб, таъзим қилиб, тасбеҳ айтурлар. У Зот куйдириб юборадиган яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни ҳалок этади. Кофирлар Аллоҳнинг бирлиги ҳақида талашиб-тортишадилар. Аллоҳ жуда улкан куч ва қувват соҳибидир. Қайси ишни хоҳласа, уни амалга оширади.