هُوَ ٱلَّذِي يُرِيكُمُ ٱلۡبَرۡقَ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَيُنشِئُ ٱلسَّحَابَ ٱلثِّقَالَ ١٢
У сизларга чақмоқни хавф ва тамаъ қилиб кўрсатур ва оғир булутларни пайдо қилур.
Tafsir
Эй одамлар, У шундай Зотки, сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатади. Яшин уришидан қўрқасизлар, ёмғир ёғишидан эса умид қиласизлар. У Зот серёмғир, оғир булутларни пайдо қилади.