An-Nur surasi, 59-oyat

24:59

وَإِذَا بَلَغَ ٱلۡأَطۡفَٰلُ مِنكُمُ ٱلۡحُلُمَ فَلۡيَسۡتَـٔۡذِنُواْ كَمَا ٱسۡتَـٔۡذَنَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٥٩

Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Гўдакларингиз балоғатга етгач, уйларга кириш олдидан олдинги катталар изн сўраганидек изн сўрасинлар. Аллоҳ сизларга изн сўраш ҳукмларини баён қилганидек, бошқа оятларини ҳам баён қилади. Аллоҳ бандаларига нима фойдали эканини Билгувчи ва ҳар бир шариатини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир.