An-Nur surasi, 42-oyat

24:42

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلۡمَصِيرُ ٤٢

Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир.

Tafsir

Осмонлару ернинг мулки ёлғиз Аллоҳникидир. Қиёмат куни ҳисоб ҳамда жазо ёки мукофот учун қайтиб бориш ҳам ёлғиз Унгадир.