إِنَّ ٱلَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ ٱلۡفَٰحِشَةُ فِي ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ١٩
Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар.
Tafsir
Мўминлар орасида фоҳишаликда айблаш, туҳмат қилиш каби ёмон ишлар кенг ёйилишини истайдиган бадбахтлар учун бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам аламли азоб бордир. Бу дунёда уларга туҳмат қилиш ҳади урилади. Охиратда эса дўзах ўтида ёнадилар. Аллоҳ уларнинг ёлғон гапираётганларини ҳам, бандаларига нима фойдали эканини ҳам билади. Сизлар эса билмайсизлар.