وَيُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِۚ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ١٨
Аллоҳ сизга оятларни баён қилур. Ва Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ сизларга Ўзининг ҳукмлари ва кўрсатмаларини баён қилгувчи оятларни очиқлаб беради. Аллоҳ сизларнинг қилаётган ишларингиздан Хабардор Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. Яқинда сизларни амалларингизга яраша тақдирлайди. У Ўз тадбири ва шариатлаштиришида етук ҳикмат билан иш қиладиган Зотдир.