An-Nur surasi, 17-oyat

24:17

يَعِظُكُمُ ٱللَّهُ أَن تَعُودُواْ لِمِثۡلِهِۦٓ أَبَدًا إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ ١٧

Агар мўмин бўлсангиз, ҳаргиз у(ифк)га ўхшаш нарсага қайтмаслигингизни Аллоҳ сизга ваъз-насиҳат қилур.

Tafsir

Агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангизлар, қайтиб бундай бўҳтонга қадам босмасликни, бегуноҳ одамни бузуқликда айбламасликни Аллоҳ сизларга эслатади, насиҳат қилади.