۞ فَمَا لَكُمۡ فِي ٱلۡمُنَٰفِقِينَ فِئَتَيۡنِ وَٱللَّهُ أَرۡكَسَهُم بِمَا كَسَبُوٓاْۚ أَتُرِيدُونَ أَن تَهۡدُواْ مَنۡ أَضَلَّ ٱللَّهُۖ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ سَبِيلٗا ٨٨
Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку. Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми?! Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўл топа олмассан. 40
Izohlar
40 (Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қилган ривоятда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангига чиққанларида, у киши билан чиққанлардан баъзилари орқага қайтиб кетдилар. Саҳобалар ўша орқага қайтганларга муносабатда иккига бўлиндилар. Бирлари уларни ўлдирамиз, дейишса, бошқалари, йўқ, улар мўминлар, уларни ўлдирмаймиз, дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?» оятини нозил қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом: «Албатта, бу оят покловчидир. Босқон темирнинг зангини кетказганидек, зангларни кетказади», дедилар.)
Tafsir
Эй мўминлар, мунофиқларнинг яна бир тоифаси сизлардан тинч бўлиш учун сизларга келиб, мўминлигини изҳор қиладилар. Қавмидан тинч бўлиш учун эса уларга бориб, кофирлигини изҳор қиладилар. Аллоҳга куфр ва ширк келтиришга чақирилсалар, ўшанга чин дилдан берилиб кетадилар. Бу тоифа сизларга қарши жанг қилишдан тийилиб, сулҳ истаб келмасалар, уларни топган жойингизда ушлаб ўлдирингиз. Бундай тубан мунофиқларни ушлаб ўлдириш учун уларнинг макри ва хиёнати туфайли Биз сизларга очиқ ҳужжат қилиб бердик.