وَإِذَا جَآءَهُمۡ أَمۡرٞ مِّنَ ٱلۡأَمۡنِ أَوِ ٱلۡخَوۡفِ أَذَاعُواْ بِهِۦۖ وَلَوۡ رَدُّوهُ إِلَى ٱلرَّسُولِ وَإِلَىٰٓ أُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنۡهُمۡ لَعَلِمَهُ ٱلَّذِينَ يَسۡتَنۢبِطُونَهُۥ مِنۡهُمۡۗ وَلَوۡلَا فَضۡلُ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ وَرَحۡمَتُهُۥ لَٱتَّبَعۡتُمُ ٱلشَّيۡطَٰنَ إِلَّا قَلِيلٗا ٨٣
Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш — хабар етса, уни таратурлар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз.
Tafsir
Мазкур мунофиқларга мусулмонларнинг шодлиги ё хафалиги ҳақида бир хабар келса, дарров тарқатиб юборадилар. Бироз шошмасдан, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломгами ёки илмли, фикрли бирон оқсоқолгами айтганларида, уни ёйиш ёки ёймаслик кераклигини ўзлари ҳал қилиб олган бўлар эдилар. Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни Ўз фазли ва марҳамати билан анави мунофиқлар ботиб қолган кирликдан пок тутмаганида эди, айримларингиздан бошқа ҳаммангиз шайтоннинг васвасаларига учиб кетган бўлардингизлар.