An-Nisa surasi, 35-oyat

4:35

وَإِنۡ خِفۡتُمۡ شِقَاقَ بَيۡنِهِمَا فَٱبۡعَثُواْ حَكَمٗا مِّنۡ أَهۡلِهِۦ وَحَكَمٗا مِّنۡ أَهۡلِهَآ إِن يُرِيدَآ إِصۡلَٰحٗا يُوَفِّقِ ٱللَّهُ بَيۡنَهُمَآۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرٗا ٣٥

Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир.

Tafsir

Эй эр-хотиннинг валийлари, агар ўрта бузилиб, орага адоват тушиб қолиш хавфи туғилса, эр тарафидан бир адолатли одамни, хотин тарафидан ҳам худди шундай бир одамни ҳакамликка чақиринглар. Токи, улар муҳокама қилиб, ажрашган маъқулми ёки ярашган маъқулми, аниқласинлар. Ярашган маъқулроқ, албатта. Ҳар икки ҳакам энг маъқул услубни, яъни, яраштиришни истасалар, Аллоҳ ўртадаги келишмовчиликни бартараф этиб, эр-хотинни иноқлаштириб қўяди. Бандаларнинг бирон иши Аллоҳдан яширин қолмайди. Аллоҳ дилларнинг тубидаги ниятларни ҳам Билгувчидир.