يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُخَفِّفَ عَنكُمۡۚ وَخُلِقَ ٱلۡإِنسَٰنُ ضَعِيفٗا ٢٨
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни хоҳлайдир. Ва инсон заиф яратилгандир. 15
Izohlar
15 (Яратувчининг Ўзи, заиф яратилган, деб тургандан кейин, шу заиф инсонга йўл кўрсатишда Аллоҳ таоло оғирликни хоҳлармиди? Йўқ, У енгилликни хоҳлайди.)
Tafsir
Аллоҳ сизга шариатини енгил қилиб беришни истайди. Тоқатингиз етмайдиган ишга буюрмайди. Чунки У Зот инсоннинг жисмоний жиҳатдан ҳам, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳам заиф эканини жуда яхши билади.