An-Nisa surasi, 26-oyat

4:26

يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُبَيِّنَ لَكُمۡ وَيَهۡدِيَكُمۡ سُنَنَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ وَيَتُوبَ عَلَيۡكُمۡۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٢٦

Аллоҳ сизларга баён қилиб беришни, сизни олдингиларнинг йўлига ҳидоят қилишни ва тавбаларингизни қабул этишни хоҳлайдир. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Аллоҳ сизларга шу ҳукмларни шариатлаштириш билан сизларга диний ва шаръий таълим беришни, сизларни дунё ва охиратингизни ислоҳ этувчи омиллар билан таништиришни, ҳалол ва ҳаром борасида олдинги ўтган пайғамбарларнинг йўлларига, олийжаноб хулқларига, мақбул ва манзур сийратларига йўллашни ҳамда маъсиятдан тоат сари буришни истайди. Аллоҳ бандаларининг аҳволини ислоҳ этувчи омилларни биладиган ҳамда ҳар бир шариати ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Зотдир.