وَكَيۡفَ تَأۡخُذُونَهُۥ وَقَدۡ أَفۡضَىٰ بَعۡضُكُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٖ وَأَخَذۡنَ مِنكُم مِّيثَٰقًا غَلِيظٗا ٢١
Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир, бир-бирингизга қовушдингиз ва улар сиздан мустаҳкам аҳду паймон олганлар-ку?! 10
Izohlar
10 (Ояти каримадаги, «... улар сиздан мустаҳкам аҳду паймон олганлар-ку?!» жумласидаги «аҳду паймон»нинг маъноси ҳақида Суфён ас-Саврий: «Яхшилик ила тутиб туриш ёки яхшилик билан ажрашиш ҳақидаги аҳд», деганлар. Робеъ ибн Анас эса: «Бу Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг: «Сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олдингиз ва фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ўзингизга ҳалол этдингиз», деган ҳадисларидан иборатдир», деган.)
Tafsir
Берган маҳрни қандай қилиб қайтариб оласизлар? Ахир ўртангизда яқинлик, дўстлик, қовушиш, сирлардан огоҳ бўлиш каби муносабатлар бўлиб ўтди-ку! Шунча ишлардан кейин аёлингизнинг қўлидаги ўзингиз берган мол-дунёдан умидвор бўлишингиз ўта хунук, манфур ишдир. Ахир улар сиздан қатъий аҳду паймон олган-ку! Аллоҳнинг номи ва шариати ила ўзларини сизларга бағишлаганлар-ку!