يَسۡتَفۡتُونَكَ قُلِ ٱللَّهُ يُفۡتِيكُمۡ فِي ٱلۡكَلَٰلَةِۚ إِنِ ٱمۡرُؤٌاْ هَلَكَ لَيۡسَ لَهُۥ وَلَدٞ وَلَهُۥٓ أُخۡتٞ فَلَهَا نِصۡفُ مَا تَرَكَۚ وَهُوَ يَرِثُهَآ إِن لَّمۡ يَكُن لَّهَا وَلَدٞۚ فَإِن كَانَتَا ٱثۡنَتَيۡنِ فَلَهُمَا ٱلثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَۚ وَإِن كَانُوٓاْ إِخۡوَةٗ رِّجَالٗا وَنِسَآءٗ فَلِلذَّكَرِ مِثۡلُ حَظِّ ٱلۡأُنثَيَيۡنِۗ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ أَن تَضِلُّواْۗ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمُۢ ١٧٦
Сендан фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур», деб айт. Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилур. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у ҳамма меросни олур. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини олурлар. Агар (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркак икки аёл ҳиссаси асосида олурлар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир. 75
Izohlar
75 («Калола» нима эканлиги хусусида ушбу Нисо сураси аввалида баҳс қилганмиз.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан калола мероси ҳақида фатво сўрайдилар. Асл вориси (ота-бобоси) ҳам, фаръ вориси (ўғил-қизи) ҳам бўлмаган одам калола дейилади. Айтингки, бу борадаги ҳукмни Аллоҳ баён қилади. Ота-бобоси ҳам, фарзанди ҳам бўлмаган бир одам ўлса ва унинг бир дона туғишган ёки отабир опа ё синглиси бўлса, мероснинг ярми улуш сифатида уникидир. Туғишган ёки отабир ака ё укаси бўлса ва биронта ҳам улуш оладиган меросхўр бўлмаса, у асаба сифатида мероснинг ҳаммасини олади. Улуш оладиган меросхўр бўлса, унга тегадиган улушдан қолганини олади. Туғишган ёки отабир опа ё сингил бир дона эмас, бир неча бўлса, мероснинг учдан иккиси улуш сифатида уларникидир. Туғишган опа ё сингилларгина эмас, ака ё укалар ҳам бўлса, ҳаммаси асаба сифатида мерос олади ва бу ерда "Бир эркакка икки аёл улуши" қоидасига амал қилинади. Яъни, эркакларга аёлларга нисбатан икки баробар кўп мерос берилади. Аллоҳ сизларга калола ҳукмини ҳам, мероснинг бошқа ҳукмларини ҳам адашиб кетмаслигингиз учун баён қиляпти. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин эмас.