An-Nisa surasi, 164-oyat

4:164

وَرُسُلٗا قَدۡ قَصَصۡنَٰهُمۡ عَلَيۡكَ مِن قَبۡلُ وَرُسُلٗا لَّمۡ نَقۡصُصۡهُمۡ عَلَيۡكَۚ وَكَلَّمَ ٱللَّهُ مُوسَىٰ تَكۡلِيمٗا ١٦٤

Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик. Ва Аллоҳ Мусо ила ўзига хос гаплашди. 72

Izohlar

72 (Қуръони Каримда номлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Юнус, Довуд, Сулаймон, Илёс, ал-Ясаъ, Закариё, Яҳё, Зул-Кифл, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломлардир. Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган, у киши айтадиларки: «Эй Аллоҳнинг Расули, пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим. У зот алайҳиссалоту вассалом: «Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси Расуллар?» дедим. У зот: «Уч юз ўн учтаси, кўпчилик», дедилар.)

Tafsir

Биз сизга шундай пайғамбарларни юбордикки, улар ҳақида сизга Қуръонда гапириб бердик. Яна шундай пайғамбарларни ҳам юбордикки, улар ҳақида сизга (Қуръонда) қисса қилиб бермадик. Қисса қилиб бермаганимизда ҳам бир ҳикмат бор. Аллоҳ Мусо алайҳиссалом билан бевосита гаплашди. Бу суҳбат ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳнинг буюклигига ярашадиган ҳақиқий гаплашиш бўлиб, Мусо алайҳиссаломнинг ҳурмати учун бўлганди.