An-Nisa surasi, 162-oyat

4:162

لَّٰكِنِ ٱلرَّٰسِخُونَ فِي ٱلۡعِلۡمِ مِنۡهُمۡ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ يُؤۡمِنُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَۚ وَٱلۡمُقِيمِينَ ٱلصَّلَوٰةَۚ وَٱلۡمُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ أُوْلَٰٓئِكَ سَنُؤۡتِيهِمۡ أَجۡرًا عَظِيمًا ١٦٢

Лекин, улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил бўлган нарсага ва сендан олдин нозил бўлган нарсага иймон келтирурлар. Хусусан, намозни қоим қилувчилар, закот берувчилар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам. Ана ўшаларга албатта улуғ ажр берурмиз.

Tafsir

Лекин, эй Пайғамбар алайҳиссалом, яҳудий ва мўминларнинг илмда собитқадамлари Аллоҳ сизга нозил қилган Қуръонни ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган Таврот ва Инжилни ҳам тасдиқлайдилар, намозни тўкис адо этадилар, молларидан закот берадилар, Аллоҳни шериксиз ягона маъбуд деб биладилар, Қиёмат кунига ишонадилар. Ана ўшаларга яқинда Биз улуғ ажру савоблар ато этурмиз.