وَإِن يَتَفَرَّقَا يُغۡنِ ٱللَّهُ كُلّٗا مِّن سَعَتِهِۦۚ وَكَانَ ٱللَّهُ وَٰسِعًا حَكِيمٗا ١٣٠
Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Эр-хотин бир талоқ ёки хулъ билан ажрашсалар, Аллоҳ ҳар иккисини Ўзининг кенг фазли ила беҳожат қилур. Аллоҳ фазлу марҳамати кенг, тадбирини ҳам, тақдирини ҳам ҳикмат билан (жорий) қилгувчи доно Зотдир.