An-Nisa surasi, 127-oyat

4:127

وَيَسۡتَفۡتُونَكَ فِي ٱلنِّسَآءِۖ قُلِ ٱللَّهُ يُفۡتِيكُمۡ فِيهِنَّ وَمَا يُتۡلَىٰ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ فِي يَتَٰمَى ٱلنِّسَآءِ ٱلَّٰتِي لَا تُؤۡتُونَهُنَّ مَا كُتِبَ لَهُنَّ وَتَرۡغَبُونَ أَن تَنكِحُوهُنَّ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلۡوِلۡدَٰنِ وَأَن تَقُومُواْ لِلۡيَتَٰمَىٰ بِٱلۡقِسۡطِۚ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِهِۦ عَلِيمٗا ١٢٧

Сендан аёллар ҳақида фатво сўрарлар. «Аллоҳ сизга улар ҳақида ва китобда тиловат қилинадиган, сиз уларга тайин қилинган нарсани бермай никоҳига рағбат қилганингиз аёллар ҳақида, заифҳол болалар ҳақида ва етимларга адолат қилмоғингиз ҳақида фатво берадир», деб айт. Аллоҳ қилган ҳар бир яхшилигингизни билувчи Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиздан аёллар масаласи ҳақида, уларнинг мажбуриятлари ва ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида сўрайдилар. Айтингки, буни сизларга Аллоҳ ва Қуръонда келган оятлар баён қилур. Қўл остингиздаги етим қизлар борасидаки, уларга Аллоҳ фарз қилган маҳрни ҳам, меросни ҳам бермайсизлар, уларга уйланишни ҳам истамайсизлар, яна уларнинг мол-давлатидан умидвор бўлиб, турмушга чиқишларига ҳам тўсқинлик қиласизлар. Аллоҳ ва Қуръондаги оятлар баён қиладики, кичик ёшли заифаларнинг меросдан оладиган ҳақларини беринглар, уларга зўравонлик қилиб, мол-давлатларини эгаллаб олманглар, етимларга адолат қилиб, уларнинг дунё ва охиратдаги аҳволини ислоҳ қиладиган ишларни бажаринглар. Етимларга ва бошқаларга нима яхшилик қилсангизлар, Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб туради ва яқинда амалингизга яраша мукофотингизни беради.