قُلۡ سِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ٦٩
Сен: «Ер юзида сайр қилинглар ва жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинглар», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, қайта тирилишни инкор этаётган анавиларга айтинг: "Ер юзини кезиб чиқинглар ва қайта тирилишни инкор қилганларнинг оқибати қандай якун топгани ҳақида фикр юритинглар. Ҳаммасини ҳақни тан олмаганлари боис ҳалок қилганмиз".