An-Naml surasi, 68-oyat

27:68

لَقَدۡ وُعِدۡنَا هَٰذَا نَحۡنُ وَءَابَآؤُنَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ٦٨

Батаҳқиқ, бу бизга-да, ота-боболаримизга-да олдин ҳам ваъда қилинган эди. Бу, аввалгиларнинг афсонасидан бошқа ҳеч нарса эмас», дедилар.

Tafsir

Бизга ҳам, олдин ўтган ота-боболаримизга ҳам қайта тирилиш ваъда қилинган. Лекин бу иш содир бўлганини кўрмадик. Бу олдингиларнинг китобларида ёзилган тўқима афсоналардан бошқа нарса эмас.