وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَآ إِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمۡ صَٰلِحًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ فَإِذَا هُمۡ فَرِيقَانِ يَخۡتَصِمُونَ ٤٥
Батаҳқиқ, Самуд қавмига, Аллоҳга ибодат қилинг, деб биродарлари Солиҳни юбордик. Бас, баногоҳ, улар икки гуруҳ бўлиб тортиша бошладилар.
Tafsir
Самудга насл-насаби бир биродарлари Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юбордик. У: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар", деди. Шу даъватдан кейин улар кутилмаганда икки гуруҳга бўлиниб олиб, бир-бирлари билан ким ҳақ экани устида талашиб-тортиша бошладилар. Бири мўмин гуруҳ бўлса, иккинчиси кофир гуруҳ эди.