An-Naml surasi, 46-oyat

27:46

قَالَ يَٰقَوۡمِ لِمَ تَسۡتَعۡجِلُونَ بِٱلسَّيِّئَةِ قَبۡلَ ٱلۡحَسَنَةِۖ لَوۡلَا تَسۡتَغۡفِرُونَ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ ٤٦

У (Солиҳ): «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликка ошиқасиз?! Аллоҳдан мағфират сўрасангиз-чи?! Шояд раҳим қилинсангиз», деди. 13

Izohlar

13 (Ўзингизга азоб сўраш ўрнига, Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини тиласангиз бўлмайдими? Ана ўшанда шояд гуноҳингиз кечирилиб, Аллоҳнинг раҳматига эришсангиз, дедилар.)

Tafsir

Солиҳ алайҳиссалом уларга деди: "Нима учун раҳмат қолиб, азобни шошилтирасизлар? Бунинг ўрнига Аллоҳдан раҳм қилишини умид қилиб, гуноҳларингизни мағфират айлашини сўрасангиз бўлмайдими?"