ٱرۡجِعۡ إِلَيۡهِمۡ فَلَنَأۡتِيَنَّهُم بِجُنُودٖ لَّا قِبَلَ لَهُم بِهَا وَلَنُخۡرِجَنَّهُم مِّنۡهَآ أَذِلَّةٗ وَهُمۡ صَٰغِرُونَ ٣٧
(Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз», деди.
Tafsir
Сулаймон алайҳиссалом элчига деди: "Ҳадянгни олиб, уларга қайтиб бор. Биз унинг устига у бас кела олмайдиган қўшин тортиб борамиз ва агар бўйсунмасалар, уларни Сабаъдан хор-зор қилиб қувиб чиқарамиз".