قَالَ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَيُّكُمۡ يَأۡتِينِي بِعَرۡشِهَا قَبۡلَ أَن يَأۡتُونِي مُسۡلِمِينَ ٣٨
У (Сулаймон): «Эй аъёнлар! Улар менга таслим бўлиб келишларидан олдин қайсингиз ҳузуримга у(малика)нинг тахтини келтира олади?» деди.
Tafsir
Сулаймон алайҳиссалом ўз мулкининг аъёнларига қарата шундай деди: "Эй аъёнлар, улар менинг олдимга бўйсуниб келишларидан олдин унинг тахтини менга қайси бирингиз келтира олади?"