فَلَمَّا جَآءَ سُلَيۡمَٰنَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالٖ فَمَآ ءَاتَىٰنِۦَ ٱللَّهُ خَيۡرٞ مِّمَّآ ءَاتَىٰكُمۚ بَلۡ أَنتُم بِهَدِيَّتِكُمۡ تَفۡرَحُونَ ٣٦
Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз.
Tafsir
Элчи ва унинг аъёнлари Сулаймон алайҳиссалом олдига ҳадя билан келганларида Сулаймон алайҳиссалом бу ишни маъқул кўрмади ва деди: "Менга мол-давлат билан мадад бериб, ўзинглардан буриб юбормоқчи бўляпсизларми? Аллоҳ менга ато этган пайғамбарлик ва подшоҳлик У Зотнинг сизларга ато этганидан яхшироқ. Мол-давлатдан иборат ҳадядан қувонадиган сизларсизлар.