An-Nahl surasi, 89-oyat

16:89

وَيَوۡمَ نَبۡعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٖ شَهِيدًا عَلَيۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَىٰ هَٰٓؤُلَآءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ تِبۡيَٰنٗا لِّكُلِّ شَيۡءٖ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٗ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِينَ ٨٩

Ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келган кунимизда сени анавиларга (умматингга) гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилувчи этиб, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик. 37

Izohlar

37 (Яъни, қиёмат куни ҳар бир умматга пайғамбарини гувоҳ этганимиздек, сени ҳам умматингга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Қуръони Каримни нозил қилишдан мақсад ҳар бир нарсани баён қилиб беришдир. Қуръон мўминлар учун Аллоҳнинг раҳматидир, мусулмонлар учун ҳидоятдир. Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир, уларга иймонлари орқасидан келадиган яхшиликлар хушхабарини беради.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, эсланг! Қиёмат куни ҳар бир умматга қилиб ўтган куфр ёки иймонларига гувоҳлик берадиган бир гувоҳ келтирамиз. У ўзларидан бўлган, ўзларининг тилида гапирадиган бир пайғамбар бўлади. Эй Пайғамбар, сизни эса ҳамма умматларга гувоҳ қиламиз. Сизга Қуръонни ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ каби барча зарур нарсаларнинг, ишларнинг баёни этиб, одамларни ҳақ сари бошлайдиган ҳидоят этиб, иймон келтириб, яхши амаллар қилганлар учун раҳмат этиб, мўминларга охиратдаги неъматлар ҳақидаги хушхабар этиб нозил қилдик.