أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ إِلَىٰ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ مِن شَيۡءٖ يَتَفَيَّؤُاْ ظِلَٰلُهُۥ عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَٱلشَّمَآئِلِ سُجَّدٗا لِّلَّهِ وَهُمۡ دَٰخِرُونَ ٤٨
Ахир улар Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари ўнгга, чапга мойил бўлиб, Аллоҳга сажда қилиб ётганини ва улар бўйсунувчи эканини кўрмайдиларми?! 18
Izohlar
18 (Барча мавжудотларнинг Аллоҳ жорий этган қонун-қоидаларга бўйсунишларини ушбу ояти карима, Аллоҳга сажда қилиш, деб таърифламоқда.)
Tafsir
Анави ҳақни тан олмаётганлар Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида фикр юритмайдилармики, уларнинг соялари қуёшнинг ҳаракатига қараб ўнгу сўлга мойил бўлади, кечаси эса ойга қараб ўзгаради. Ҳаммалари Парвардигорларига ҳақиқий сажда қилиб, эгилиб турадилар.