أَوۡ يَأۡخُذَهُمۡ عَلَىٰ تَخَوُّفٖ فَإِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٌ ٤٧
Ёки У зот уларни хавфсираб турган ҳолларида олишидан ҳам (хотиржаммилар)? Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳимлидир.
Tafsir
Ёки Аллоҳнинг азоби қилғилиқни қилиб қўйиб, энди унинг оқибатидан қўрқиб турганларида тўсатдан келиб қолишидан қўрқмай хотиржам юрибдиларми? Аллоҳ уларни жазолашга ҳар доим Қодир. Лекин Парвардигорингиз Меҳрибон Зот. Жазони тезлаштирмайди. Тавба қилиб олишларига, муҳлат, имкон беради.