وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ إِلَّا رِجَالٗا نُّوحِيٓ إِلَيۡهِمۡۖ فَسۡـَٔلُوٓاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ٤٣
Биз сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам фаришталарни (ёки аёлларни) эмас, фақат эркакларни пайғамбар қилиб юборганмиз ва уларга ваҳий қилганмиз. Бизнинг умумий қонуниятимиз мана шу. Буни инкор қиладиган бўлсангизлар, олдинги ўтган аҳли китоблардан сўранглар. Ўшалар сизларга пайғамбарлар фаришта эмас, одам бўлганини айтиб берадилар.