وَقَالَ ٱلَّذِينَ أَشۡرَكُواْ لَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا عَبَدۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖ نَّحۡنُ وَلَآ ءَابَآؤُنَا وَلَا حَرَّمۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَيۡءٖۚ كَذَٰلِكَ فَعَلَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ فَهَلۡ عَلَى ٱلرُّسُلِ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُ ٱلۡمُبِينُ ٣٥
Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда Унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос. 12
Izohlar
12 (Аллоҳ таоло инсонни ҳидоятга ҳам, залолатга ҳам қобилиятли қилиб яратди. Сўнгра хоҳлаган йўлини танлашни ихтиёрига ҳавола этди. Шунга яраша уларга ақл ва сезги аъзоларини берди. Шунингдек, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилди ва шариатлар жорий этди.)
Tafsir
Аллоҳга бутларни шерик қилганлар: "Агар Аллоҳ Ўзигагина ибодат қилишимизни, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимизни хоҳлаганида биз ҳам, олдинги ота-боболаримиз ҳам Ундан бошқасига ибодат қилмаган бўлардик. Ҳеч нарсани ҳаром қилиб олмаслигимизни хоҳлаганида Усиз бирон нарсани ҳаромга айлантирмаган бўлар эдик", дедилар. Улардан олдинги кофирлар ҳам худди шундай ботил ҳужжатлар келтирганлар. Пайғамбарларнинг зиммасида очиқ етказиб қўйиш бор, холос. Улар етказдилар. Аллоҳ кофирларнинг ўзларига хоҳиш-ирода бериб қўйганидан кейин узрга, қадарни ҳужжат қилишга ўрин қолмади.