وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِي كُلِّ أُمَّةٖ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّٰغُوتَۖ فَمِنۡهُم مَّنۡ هَدَى ٱللَّهُ وَمِنۡهُم مَّنۡ حَقَّتۡ عَلَيۡهِ ٱلضَّلَٰلَةُۚ فَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٣٦
Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб, ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг. 13
Izohlar
13 (Ҳидоят йўлини ихтиёр қилиб, унга интилганларни Аллоҳ таоло ҳидоятга йўллади. Залолат-куфр йўлини ихтиёр этиб, ўша томонни кўзлаганларга залолат ҳақ бўлди. Бу икки тоифанинг ҳеч бирини Аллоҳ мажбурлагани йўқ.)
Tafsir
Биз ҳар бир умматга бир пайғамбар юбордик. Ҳар бир пайғамбар ўз умматини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, бутлар ва шайтонлардан юз ўгиришга буюрди. Улардан кимларигадир Аллоҳ тавфиқ берди ва улар иймон келтириб, пайғамбарига эргашдилар. Кимларидир Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарига осийлик қилди. Натижада Аллоҳ унга тавфиқ бермади. Пешонасига залолат битилди. Бас, ер юзини кезиб юринглар. Ҳақни тан олмаганларнинг оқибати нима бўлганини, улар қандай азоб ва ҳалокатга йўлиққанларини ўз кўзингиз билан кўринглар.