An-Nahl surasi, 123-oyat

16:123

ثُمَّ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ أَنِ ٱتَّبِعۡ مِلَّةَ إِبۡرَٰهِيمَ حَنِيفٗاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ١٢٣

Сўнгра, сенга: «Иброҳимнинг ҳаққа мойил миллатига эргаш. У мушриклардан бўлмаган эди», деб ваҳий қилдик.

Tafsir

Эй Пайғамбар, кейин сизга шундай ваҳий қилдик: "Тавҳид, мушриклардан юз ўгириш, Аллоҳга даъват қилиш, У Зотнинг шариатига амал қилиш, бошқа динлардан юз ўгириб, фақат Ислом динига бўйсуниш борасида Иброҳимнинг динига эргашинг. У ҳеч қачон мушриклардан бўлмаган, у ҳар доим Аллоҳга тавҳид узра ибодат қилган".