وَلَا تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَٰذَا حَلَٰلٞ وَهَٰذَا حَرَامٞ لِّتَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا يُفۡلِحُونَ ١١٦
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. 49
Izohlar
49 (Инсон неъматни розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади.)
Tafsir
Эй мушриклар, бу ҳалол ва бу ҳаром, дея тилларингизга келганини гапираверманглар ва бу билан Аллоҳ шаънига ёлғон тўқишга уринманглар. Яъни, Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсани ҳаром ёки Аллоҳ ҳалол қилмаган нарсани ҳалол, деманглар. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар мақсадларига етмайдилар, нажот топмайдилар.