وَلَقَدۡ جَآءَهُمۡ رَسُولٞ مِّنۡهُمۡ فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَهُمۡ ظَٰلِمُونَ ١١٣
Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин, золим бўлганлари учун, уларни азоб тутди. 47
Izohlar
47 (Аҳли Макка бу пайғамбарга иймон келтириш, у билан фахрланиш ўрнига, уни ёлғончига чиқарди, унга турли бўҳтонлар қилди ва озорлар берди.)
Tafsir
Макка аҳолисига ростгўйлик ва ҳалоллик билан танилган бир пайғамбар - Муҳаммад алайҳиссалом келди. Уни ёлғончига чиқариб, Парвардигори тарафидан олиб келган рисолатини тан олмадилар. Шундан кейин уларга Аллоҳнинг азоби - очлик ва қўрқув тушди. Азоб тушган пайтда улар Аллоҳга ширк келтириб, пайғамбарини ёлғончига чиқариб, ўзларига ўзлари зулм қилиб турган эдилар.