إِنَّمَا يَفۡتَرِي ٱلۡكَذِبَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰذِبُونَ ١٠٥
Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.
Tafsir
Муҳаммад алайҳиссалом ёлғончи эмас. У зотга чиндан Парвардигори тарафидан ваҳий келган. Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига ишонмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Чунки улар азобдан қўрқмайдилар, савобдан умидвор ҳам бўлмайдилар. Ана ўша кофирлар ғирт ёлғончилардир. Чунки ёлғончилик уларнинг одатидир.