وَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۘ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۚ كُلُّ شَيۡءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجۡهَهُۥۚ لَهُ ٱلۡحُكۡمُ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ٨٨
Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилма. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз. 34
Izohlar
34 (Сен уларнинг гап-сўзларига, хоҳиш-истакларига қараб ўтирма. Аллоҳнинг оятларига амал қилишда давом этавер.)
Tafsir
Аллоҳ билан бирга бошқа бирон маъбудга сиғинманг. У Зотдан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зотдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгусидир. Ҳукм ёлғиз Уникидир. Истаганича ҳукм қилади. Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун ёлғиз Унинг даргоҳига қайтарилурсизлар.