Al-Qasas surasi, 87-oyat

28:87

وَلَا يَصُدُّنَّكَ عَنۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ بَعۡدَ إِذۡ أُنزِلَتۡ إِلَيۡكَۖ وَٱدۡعُ إِلَىٰ رَبِّكَۖ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٨٧

Ва сени улар сенга туширилган Аллоҳнинг оятларидан ҳаргиз тўсмасинлар. Роббингга даъват қил. Асло мушриклардан бўлма.

Tafsir

Аллоҳнинг оятлари сизга нозил қилинганидан кейин анави мушриклар сизни уларни тиловат қилишдан ва одамларга етказишдан тўсмасинлар. Одамларни Аллоҳга иймон келтиришга, У Зотни ягона чин маъбуд деб билишга, У Зотнинг шариатига амал қилишга даъват этинг. Аллоҳдан бошқасига ҳам ибодат қиладиган мушриклардан бўлманг. Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қиладиган муваҳҳидлар сафида бўлинг.