Al-Qasas surasi, 83-oyat

28:83

تِلۡكَ ٱلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ نَجۡعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوّٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فَسَادٗاۚ وَٱلۡعَٰقِبَةُ لِلۡمُتَّقِينَ ٨٣

Биз ўша охират диёрини ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир. 31

Izohlar

31 (Ўша илмлилар айтган охират диёрини Ер юзида Қорун каби такаббурлик ва бузғунчилик қилмаганлар, уларнинг Ер юзида бўлишини истамайдиганларга берамиз. Ким тақводор бўлса, оқибат яхши бўлади.)

Tafsir

Ўша охират диёри. Уни ҳаққа иймон келтириш ва эргашишдан ўзини катта олмайдиганлар ҳамда бузғунчилик қилмайдиганлар учун атаб қўйганмиз. Оқибат, жаннат, барқарор неъмат ва Парвардигор ризоси Аллоҳнинг буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган тақводорларникидир.