Al-Qasas surasi, 48-oyat

28:48

فَلَمَّا جَآءَهُمُ ٱلۡحَقُّ مِنۡ عِندِنَا قَالُواْ لَوۡلَآ أُوتِيَ مِثۡلَ مَآ أُوتِيَ مُوسَىٰٓۚ أَوَلَمۡ يَكۡفُرُواْ بِمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ مِن قَبۡلُۖ قَالُواْ سِحۡرَانِ تَظَٰهَرَا وَقَالُوٓاْ إِنَّا بِكُلّٖ كَٰفِرُونَ ٤٨

Қачонки уларга бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келганида, улар: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилса эди», дедилар. Улар илгари Мусога берилган нарсага куфр келтирмаган эдиларми?! Улар: «Икки сеҳр ўртага чиқди, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз», дедилар. 18

Izohlar

18 (Ҳа, Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломдан илгари улар Мусо алайҳиссаломга тушган нарсага ҳам куфр келтирган эдилар. Энди бўлса, Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга иймон келтирмасликларига Мусо алайҳиссаломга берилган нарсага ўхшаш нарса у кишига берилмаганини сабаб қилиб турибдилар. Улар «икки сеҳр» деб Таврот билан Қуръонни назарда тутишяпти. Таврот ҳам, Қуръон ҳам сеҳрдир, улар бирга ўртага чиқиб, бир-бирига ёрдам бермоқда, биз ҳар иккисига ҳам куфр келтирувчилармиз, дейишяпти.)

Tafsir

Муҳаммад алайҳиссалом Қурайшга Парвардигори ҳузуридан рисолатни олиб келганда: "Муҳаммадга ҳам худди Мусога берилганидек, қўл, асо каби пайғамбар эканини исботлаб берадиган мўъжизалар берилганда эди", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Илгари ўша яҳудийлар Мусога берилган нарсага куфр келтирмаганмидилар?!" Улар Қуръон ва Таврот ҳақида шундай дедилар: "Иккиси ҳам сеҳр. Бир-бирини қўллаб-қувватлаб турадиган жоду". Яна шундай дедилар: "Биз Тавротга ҳам, Қуръонга ҳам куфр келтирамиз".