إِنَّ فِرۡعَوۡنَ عَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَجَعَلَ أَهۡلَهَا شِيَعٗا يَسۡتَضۡعِفُ طَآئِفَةٗ مِّنۡهُمۡ يُذَبِّحُ أَبۡنَآءَهُمۡ وَيَسۡتَحۡيِۦ نِسَآءَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ٤
Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетди. У ўша(ер)нинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифасини эзар, ўғилларини сўйиб, қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлган эди. 1
Izohlar
1 (Ушбу ояти каримадаги: «Албатта, Фиръавн Ер юзида баланд кетди», дегани Фиръавн бутун Ер юзига ҳоким бўлган экан, деган маънони эмас, балки Миср ерида «баланд кетди» — такаббурлик қилди, туғёнга кетди, ҳаддан ошди, каби маъноларни беради. Ўзи ҳоким бўлган ер аҳолисини бўлиб ташлаш ҳар бир фиръавннинг одати.)
Tafsir
Фиръавн Мисрда ҳаддидан ошди, зўравонлик қилди, унинг аҳолисини тоифаларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифани - Бани Исроилни хорлади, эркакларини ўлдириб, аёлларини хизматкор қилиш мақсадида тирик қолдирди. У такаббурлиги, зулми ва зўравонлиги билан ер юзидаги бузғунчилардан бири бўлганди.