Al-Qasas surasi, 5-oyat

28:5

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَئِمَّةٗ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَٰرِثِينَ ٥

Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни, уларни ворислар қилишни ва ер юзида уларга имконлар беришни

Tafsir

Биз эса Мисрда Фиръавн тарафидан хўрланган Бани Исроилга фазлу марҳамат кўрсатиб, душманини маҳв этиб, ўзини хорликдан озод қилиб, ҳақ йўлидаги пешволарга айлантиришни ва Фиръавн ҳалок бўлганидан кейин муборак шом ерларини уларга мерос қилиб қолдиришни истаймиз. Аллоҳ таоло айтади: "Олдин хорланган зотларга ернинг машриқларию мағрибларини мерос қилиб қолдирдик..."