وَقَالَ مُوسَىٰ رَبِّيٓ أَعۡلَمُ بِمَن جَآءَ بِٱلۡهُدَىٰ مِنۡ عِندِهِۦ وَمَن تَكُونُ لَهُۥ عَٰقِبَةُ ٱلدَّارِۚ إِنَّهُۥ لَا يُفۡلِحُ ٱلظَّٰلِمُونَ ٣٧
Ва Мусо: «Роббим Ўз ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши билгувчи Зотдир. Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди. 13
Izohlar
13 (Куфр келтириб, Аллоҳнинг Пайғамбарини инкор этиб, Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини сеҳр деб зулм қилганлар нажот топмаслар.)
Tafsir
Мусо Фиръавнга хитоб қилиб деди: "Парвардигорим Аллоҳ ҳузуридан ҳидоят келтирган ростгўй ким эканини ҳам, охират диёридаги гўзал оқибат кимга бўлишини ҳам яхши Билгувчи Зотдир. Албатта, золимлар нажот топмаслар, мурод-мақсадларига етмаслар".