وَأَخِي هَٰرُونُ هُوَ أَفۡصَحُ مِنِّي لِسَانٗا فَأَرۡسِلۡهُ مَعِيَ رِدۡءٗا يُصَدِّقُنِيٓۖ إِنِّيٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ ٣٤
Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайдир. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман», деди. 10
Izohlar
10 (Мен улардан бани исроиллик билан уришаётган қибтийни билмасдан, нохосдан ўлдириб қўйганман. Фиръавн аъёнлари мени ўлдириш учун тил бириктираётганларида қочиб кетганман. Энди яна кириб борсам, уларнинг эски адовати қўзиб мени ўлдириб қўйсалар, диний даъват иши нима бўлади, деб қўрқаман. Менинг тилимда бир оз дудуқлик бор, оғам Ҳорун эса, тили бурро одам. Кофирлар билан тортишувларда иш беради. Уни ҳам мен билан бирга пайғамбар қилиб юбор. У ҳам мен билан бирга пайғамбар бўлиб, мени тасдиқласин.)
Tafsir
"Мендан кўра акам Ҳоруннинг нутқи равонроқ. Уни мен билан бирга ёрдамчи қилиб юбор. Фиръавн ва унинг одамлари мени ёлғончига чиқарсалар, у мени тасдиқлаб туради. Олдинги пайғамбарларни ўз умматлари ёлғончига чиарганларидек, улар ҳам мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман".