Al-Qasas surasi, 35-oyat

28:35

قَالَ سَنَشُدُّ عَضُدَكَ بِأَخِيكَ وَنَجۡعَلُ لَكُمَا سُلۡطَٰنٗا فَلَا يَصِلُونَ إِلَيۡكُمَا بِـَٔايَٰتِنَآۚ أَنتُمَا وَمَنِ ٱتَّبَعَكُمَا ٱلۡغَٰلِبُونَ ٣٥

У зот: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизга бир салтанат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила иккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз», деди. 11

Izohlar

11 (Демак, Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом ҳамда уларга эргашганлар ғолиб бўлишлари турган гап. Ғалабага эришиш учун Аллоҳнинг оятлари билан ҳаракат қилинса, бас. Шундай ҳаракат бўлди ҳам.)

Tafsir

Аллоҳ Мусонинг дуосини ижобат қилиб шундай деди: "Эй Мусо, акангни сенга ёрдамчи қилиб юбориш билан Биз сени қўллаб-қувватлаймиз. Сизларга бир ҳужжат ва тиргак ато этамиз. Улар сизларга бирон зиён-заҳмат етказа олмаслар. Сизларни шундай оятлар, мўъжизалар ила юборамизки, улар ёрдамида сизлар ҳам, сизларга эргашган мўминлар ҳам ғолиб бўлурсизлар".