Al-Qasas surasi, 12-oyat

28:12

۞ وَحَرَّمۡنَا عَلَيۡهِ ٱلۡمَرَاضِعَ مِن قَبۡلُ فَقَالَتۡ هَلۡ أَدُلُّكُمۡ عَلَىٰٓ أَهۡلِ بَيۡتٖ يَكۡفُلُونَهُۥ لَكُمۡ وَهُمۡ لَهُۥ نَٰصِحُونَ ١٢

Ва бундан олдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Бас, (опаси): «Мен сизларга уни сиз учун кафилликка оладиган ва унга насиҳатгўй бўлгувчи аҳли байтни айтиб берайми?» деди.

Tafsir

Аллоҳнинг тадбири билан Мусо то ўзининг онасига қайтарилгунига қадар аёлларни эмишдан бош тортди. Опаси уларнинг эмизувчи қидираётганларини кўриб: "Уни сизлар учун тарбиялаб берадиган ва унга насиҳатгўй бўладиган бир оилани айтайми?!", деди.