Al-Qasas surasi, 11-oyat

28:11

وَقَالَتۡ لِأُخۡتِهِۦ قُصِّيهِۖ فَبَصُرَتۡ بِهِۦ عَن جُنُبٖ وَهُمۡ لَا يَشۡعُرُونَ ١١

У(она) у(Мусо)нинг опасига: «Изидан бор», деди. Бас, уни бир четдан кўрди. Ҳолбуки, улар сезмасдилар.

Tafsir

Мусо алайҳиссаломнинг онаси уни дарёга ташлаганидан кейин Мусонинг опасига: "Унинг изидан бориб, нима бўлишини билиб кел", деди. Опаси ўзини сездирмасдан узоқдан кузатиб турди. Фиръавн ва унинг қавми бу қиз Мусонинг опаси эканини, атайин кузатиб турганини сезмадилар.