وَكُلُّ صَغِيرٖ وَكَبِيرٖ مُّسۡتَطَرٌ ٥٣
Ҳар бир кичигу катта (ишлар) сатрлангандир. 3
Izohlar
3 (Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)
Tafsir
Ҳар бир кичик ва катта ишлар, гаплар номаи аъмолга ёзиб борилади. Лавҳул-маҳфузда ҳам ёзилгандир. Яқинда уларга яраша жазо ёки мукофот берилур.