Al-Qamar surasi, 18-oyat

54:18

كَذَّبَتۡ عَادٞ فَكَيۡفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ ١٨

Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?

Tafsir

Од қабиласи ҳам ўзининг пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқардилар. Бас, эй Макка аҳли, фикр юритинглар! Уларга азобим қандай бўлди?! Бошқаларни азоб келишидан огоҳлантиришим қандай бўлди?!