Al-Qalam surasi, 1-oyat

68:1

نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ ١

Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. 1

Izohlar

1 (Оятда қасам қалам билан чекланмади, балки Аллоҳ сатрларга ёзилажак нарсалар билан ҳам қасам ичди. Бизнинг замонамизда қаламдан бошқа ёзув қўлланмалари ҳам чиқди. Қалам ва ёзиш билан қасам ичилиши мусулмонлар учун ўқиш-ёзиш, илм-маърифатга катта эътибор беришга чақириқдур.)

Tafsir

Нун. Бу каби ҳарфлар ҳақида ”Бақара”сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Аллоҳ таоло қаламга ҳамда фаришталар ва одамлар у билан ёзган битикларига қасам ичди.