قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِنۡ أَصۡبَحَ مَآؤُكُمۡ غَوۡرٗا فَمَن يَأۡتِيكُم بِمَآءٖ مَّعِينِۭ ٣٠
Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким осонгина топиладиган сувни келтирур?»
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: ”Айтинглар-чи, ичаётган сувингиз қўлингиз ета олмайдиган даражада ер қаърига сингиб кетса, сизлар унга ета олмасангизлар, сизларга мўл-кўл оқар сувни ким келтириб бера олади?! Аллоҳдан ўзга ҳеч ким келтириб бера олмас".